Авторизация на сайте

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Последние события

Как с нами связаться

    +99871 241-00-61
    +99895 146-00-61
    info@tashoor.uz
  • Узбекистан, г.Ташкент, Шайхантахурский р-н, ул.Лабзак, тупик Полиграфический дом-3
» » Ҳурматли сайроқи куш овловчи овчилар диққатига!!!

Ҳурматли сайроқи куш овловчи овчилар диққатига!!!

ЭЪЛОН!!!

             Ҳурматли сайроқи куш овловчи овчилар хабарингиз бор, бир қатор ҳаракатларимизга қарамай 2021 йил учун сайроқи қушларни ов қилиш учун квота берилмади. Ушбу квотани қайта кўриб чиқиш учун Бирлашма томонидан, Ўзбекистон Фанлар Академиясига, Экология Қўмитасига ва Бош Прокуратурага мурожатларимиз беъэтибор қолмоқда. Шунда хам октябр ойигача рухсатнома олиш учун харакат қилмоқдамиз.


             Лекин 2021 йилгача Ўз.Р. Вазирлар Махкамасининг 20.10.20214 йилдаги 290 сонли карорида белгиланган нархлар билан ишлаётган эдик, бу йил 2021 йилдан янги қонун “Ов ва ов хўжаликлари тўғрисида” қонун кучга кирди. Бу конун асосида Эколгия қўмитасининг таклифига биноан сайроқи қушларни нархини 7-8 баробарга ошириб қўйди. Бу мавсумда 1 дона сайроқи қушларни давлатдан сотиб олиш нархи 80-90,0 минг сўм қилиб белгиланган. Биз томонимиздан ушбу қийматни давлатга тўлаб, бланка харажати, қушларни хисобга олиш (учёт численность), банк харажатларини хисобидан 20 % устама харажатлар билан 100-120,0  минг  сумни ташкил этиши мумкин.  

             Шу сабабдан Сизлардан ушбу нархда сайроқи қушларни сотиб олиш хохиши бўлганлардан буюртма қабул қилинади. Ушбу буюртма асосида давлатдан сотиб олинади.

             Сизлардан илтимос сентябр ойининг 20 санасигача шахсан ўзингиз келиб  ёки телеграм ва сайт оркали ов билетингиз рақами ва Исми шарифингизни ёзиб нечта сайроқи қуш олишига буюртма беринг!.

Агарда буюртма бўлмаса сотиб олинмайди!!!.


Похожие материалы

  • Объявление охотникам!!!
  • Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади
  • ЎзР Экология қўмитаси ва Фанлар академиясига хат (квота бўйича)
  • Ов мавсумининг очилиши тўғрисидаги маълумотлар
  • Охотничий минимум

  • Добавить комментарий

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив